Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви: барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш” мавзусига бағишланган тадбирда бевосита иштирок этаётган Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг “Яшил Марказий Осиё” дастури раҳбари Каролина Милов йиғилганларга юзланар экан, жумладан шундай деди:

– Aйнан Ўзбекистон Президентининг прагматик минтақавий сиёсати Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида мавжуд бўлган кўпгина тўсиқларни бартараф этиш имконини берди. Унинг Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш, Aфғонистонда тинчлик ва осойишталикни сақлашда фаол ёрдам беришга қаратилган саъй-ҳаракатлари, айниқса, эътиборга молик. Ишончим комилки, Ўзбекистон раҳбарининг афғон халқига зарур ёрдамни кўрсатишни давом эттириш, Термиз шаҳрида инсонпарварлик ёрдами учун халқаро хаб ташкил этиш ва афғонларни ўқитишни давом эттириш нияти ҳақидаги баёнотини халқаро ҳамжамият юксак эътироф билан қабул қилди. Шунингдек, Aфғонистон томони билан чегара хавфсизлиги, сувдан фойдаланиш ва савдони ривожлантириш масалалари бўйича мулоқот муҳимлигига эътибор қаратилди.

Ў.Алимов, ЎзA