Саудия Арабистони ахборот агентлиги – “SPA” Нью-Йорк шаҳрида Подшоҳликнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий делегацияси қароргоҳида ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон бин Абдуллоҳ Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов билан учрашгани ҳақидаги хабарни эълон қилди.

Ахборотда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессияси арафасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама муносабат, турли соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилгани ёритилган. Шунингдек, энг долзарб халқаро муаммолар бўйича биргаликда амалга оширилиши зарур бўлган саъй-ҳаракатлар муҳокама қилингани тилга олинган.

Учрашувда Саудиянинг Нью-Йоркдаги, БМТдаги доимий вакили доктор Абдулазиз Ал-Васил ва ТИВ девонхонаси бош директори Абдулраҳмон Ад-Доуд ҳам иштирок этган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА