Жорий йилда олий таълим муассасаларида тўлов-контракт қиймати ўзгармаса, талабалар учун бериладиган стипендия миқдори оширилиши мумкинми?

Мазкур савол юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Неъматов қуйидагиларни маълум қилди.

–Мамлакатимизда талабаларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди Шерзод Неъматов. – Хусусан, ОТМларда контракт суммасининг ўзгаришсиз қолдирилиши ҳам шулар жумласидан.

Аҳолининг ойлик иш ҳақи ва пенсияси, талабаларнинг стипендия миқдори каби тўлов турлари бир-бирига дифференциал равишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан таҳлил қилинадиган масала ҳисобланади.

Бугунги кунда олий таълим муассасаларида жуда кўп номдор стипендиялар тури жорий этилган. Бу каби стипендиялар бундан мустасно. Фақатгина умумий характерга эга бўлган стипендияларгагина Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

 

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА