Aмерика Қўшма Штатлари Сенати мудофаа харажати учун 880 миллиард долларлик қонун лойиҳасини маъқуллади. Конгресс Вакиллар палатасида таклиф қилинган асл нусхадан фарқ қилувчи версия қабул қилинди, деб хабар берди “C-SPAN”. Вакиллар палатаси ва Сенат версиялари ўртасида бир нечта тафовут бор.

Айни зиддият лойиҳа Президент Жо Байденга имзолаш учун юборилишидан олдин келишув комиссияси томонидан ҳал қилиниши керак.

Мудофаа бюджети Украинага “ATACMS” тезкор-тактик ракета тизими учун 80 миллион, шунингдек, Хавфсизлик ташаббуси орқали ёрдам сифатида 300 миллион доллар ажратади.

Аввалроқ Сенат мудофаа бюджетига Киевга ҳарбий ёрдамни чеклаш бўйича тузатиш киритишни қўллаб-қувватламаган эди.