Айни пайтда Ўзбекистонда ёз ойи ўзининг экватор чизиғидан ўтди. Кунлар иссиқ, қуёш эса қиздиргандан қиздирмоқда. Сезиш қийин эмаски йилдан йилга иқлим исиб бормоқда, бунинг натижасида эса бир қатор муаммолар ўз-ўзидан пайдо бўлиши табиий.

Хўш, яқин йилларда бизни иқлим исиши билан боғлиқ ҳамда қандай экологик муаммолар кутиб турибди, бунинг натижасида турмуш тарзимизда нималар ўзгариши мумкин, оқибатда нималарга тайёрланишимиз керак, шаҳарларда, хусусан пойтахтимизда ҳавонинг кескин ифлосланиши, чангнинг меъёридан ортиб кетаётгани сабаблари нимада, яқин йиллар ичида қайси ҳудудларда мигирация жараёнларига гувоҳ бўлишимиз мумкин ёки бу бошланиб бўлдими?

Саволлар кўп. Ҳавотир бор. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги айни ҳолат ҳамда вазиятни аниқ ва тўғри тушунтириш мақсадида иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов билан ташкил этилган интервьюни эътиборингизга ҳавола этади.

Интервьюни тўлиқ ЎзАнинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

Фаррух Худоёров,

Аброр Содиқов (видео), ЎзА