Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан 24 июль куни ўтказилган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Туркманистон амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Суҳбатда ўзаро савдони кўпайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, шу жумладан саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа муҳим йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Шовот-Тошовуз” чегараолди эркин савдо зонасини барпо этиш бўйича биргаликдаги ишларнинг илк натижалари катта мамнуният билан қайд этилди.