ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барпо этилган Адиблар хиёбони пойтахтимизнинг сўлим манзилларидан биридир.

– Бугун Адиблар хиёбони қутлуғ дарсхонага, адабиёт, маърифат ва маданият масканига айланган. Ҳар бир адиб ҳайкали муайян олий ўқув юртига бириктирилган. Бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, адиблар ижодини ўрганиш бўйича тақдимотлар режалаштирилмоқда, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Фозил Фарҳод.

Адиблар хиёбони чиндан ҳам дилтортар маскан. Бу ерга келган киши вужуди сокинлашади, руҳи тиниқлашади, улуғлар билан қалбан юзлашади, тафаккури бир қадар юксалади. Уч йилдирки, бу маскан ана шундай улуғворлиги билан нафақат ижод аҳли, балки турли ёшдаги турли касб эгаларини, пойтахтимиз меҳмонларини ўзига чорлаб келмоқда.

Азимхон БОЙХЎЖАЕВ(сурат),ЎзА