Жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар таълим вазирларининг VII йиғилиши ўтказилади.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳамкорликни кенгайтириш ва умумий устувор йўналишларни белгилаб олишдан иборат. Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон таълим вазирлари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби, Халқаро Туркий академияси президенти маслаҳатчиси иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Н.Усмонова, ЎзА.