Янги Меҳнат кодекси ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш ҳамда уларни мувофиқлаштириш асосида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солади.

Ҳар бир инсон меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга. Иш ва касбий фаолиятда камситиш тақиқланади.

Иш ва (ёки) касб соҳасида камситилган деб ҳисоблаган шахс камситиш ҳақида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Камситилган шахснинг камситишни бартараф этиш, бузилган ҳуқуқини тиклаш ва унга моддий ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволари қондирилиши керак. Камситилган шахсга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар суд тартибида ҳал етилади, камситувчи хусусиятга эга ҳаракатларда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

«Юрист тавсияси» рукнини кузатиб боринг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни қонуний ҳимоя қилинг.

Батафсил:

М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА