Кўксарой қароргоҳида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Туркманистоннинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.
Анъанавий дўстлик, ўзаро ишонч ва конструктив руҳда ўтаётган музокараларда давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кўп қиррали масалалари, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилган.
Матназар Элмуродов, ЎзА