Ватанимиз бой, бутун дунёга намуна бўладиган маданий меросга эга. Анъанавий ҳунармандлигимиз, қадимий меъморий иншоотлар, хусусан, қўрғонлар меросимизнинг муҳим қисмидир.

ЎзА аввал хабар берганидек, Италияда ҳар икки йилда ўтадиган 18-Венеция архитектура биенналесида миллий павильонимиз очилган. Кўргазмада бутун диёримиз бўйлаб қад ростлаган қалъалар намойиш этилмоқда.

Дунёга машҳур “Studio KO” аъзоси, павильонимизга кураторлик қилаётган София Бенгебара ЎзА мухбирига интервью бераркан, ўзбек халқининг матонати ва қудрати тимсоли ҳисобланмиш тарихий қалъалар ғишти анжуман безагига айланаётганини таъкидлади.

“Unbuild together” кўргазмасида Ўзбекистон меъморий мероси турфа манзарада намоён бўлган. Тадқиқот кўргазма лойиҳаси эртанги дунёни лойиҳалаштириш ва бугунги кунни биргаликда қайта қуришни мақсад қилган.

Куратор мазкур лойиҳа Қорақалпоғистоннинг қадимий қалъалари харобалари, Хоразм тамаддуни мероси ва ўзбек меъморчилигининг асосий қурилиш ашёси ҳисобланган анъанавий ғишт тайёрлаш технологиясини акс эттиради.

Шунингдек, биенналеда нега айнан томошабинлар эътибори, эътирофини қозонаётган Бухоро минораларида ишлатилган кўк-мовий ранг ғишт намунаси намойиш этилаётганига изоҳ берилади.


Беҳруз Худойбердиев,

Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА