Нукусда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ҳамда муаммоларини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Оролбўйида фаолият юритаётган ННТлар вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар тингланди.
Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокчи ва ҳамкор сифатида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат грантлари ҳамда давлат ижтимоий буюртмалари учун танлов мавзулари давлат органлари билан биргаликда эълон қилинмоқда.
Тадбир якунида Республика ишчи гуруҳига нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан тавсия ва таклифлар билдирилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА