Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған “дон келишуви” муддати яна икки ойга узайтирилганини эълон қилди, деб хабар тарқатмоқда жаҳон ахборот агентликлари.
“Мамлакатимиз саъй-ҳаракатлари, россиялик дўстларимизнинг ёрдами ва украиналик биродарларимиз қўшган ҳиссаси билан Қора денгиз дон келишуви яна икки ойга узайтирилди”, – дея келтирди Эрдоғаннинг сўзларини AFP агентлиги.
Ушбу келишувнинг аввалги муддати 18 майгача эди. Муддатни яна узайтиришга сўнгги дақиқаларгача Россия қаршилик кўрсатиб, янги талабларни илгари суриб келаётган эди. Бироқ Москва келишувга қандай шартларда рози бўлгани ҳақида ҳозирча маълум қилинмаяпти, дейилади хабарда.