Америкалик миллиардер Илон Маскнинг таъкидлашича, у кунига олти соат ухлайди, ҳафтада эса етти кун ишлайди, чунки ягона ҳақиқий валюта вақт ҳисобланади.
“Вақт – ягона ҳақиқий валюта”, – деган Маск CNBC телеканалига берган интервьюсида.
Маскнинг айтишича, худди шу сабабли Twitter ижтимоий тармоғининг бош директорлиги лавозимидан кетган. Тадбиркор асосий эътиборни Tesla ва Space X компанияларига қаратмоқчи.
Маскнинг баён қилишича, унга 6 соатлик уйқу етади. Тадбиркор ундан ҳам оз вақт ухлаган вақтлари ҳам бўлган, лекин меҳнат натижадорлиги пасайганини ҳис қилган. Маскнинг таъкидлашича, у ҳафтасига етти кун ишлайди ва йилига атиги икки-уч кун дам олади.