Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг доимий вакиллари Европарламентга сайловлар ЕИнинг барча мамлакатларида жорий йил 6-9 июнь кунлари ўтказилишига келишиб олдилар. Бу ҳақда ЕИ Кенгашида раислик қилаётган Швеция ваколатхонаси маълум қилди.
“ЕИ элчилари бир овоздан бу муддатларда сайлов ўтказилишига овоз бердилар”, дейилади хабарда.
Европарламентга тўғридан-тўғри сайловлар биринчи марта 1979 йилда ўтказилган. Навбатдаги сайловлар ўнинчи ва Буюк Британия ЕИни тарк этганидан кейинги биринчи сайлов бўлади.
“Brexit” натижасида Қироллик делегациясининг 27 та ўрни 2020 йилда бошқа давлатлар ўртасида тақсимлаб берилган эди. Қолган 46 та ўрин бекор қилинган.
Шундай қилиб, Европарламент депутатларининг сони 751 нафардан 705 нафарга камайган.
Бироқ жорий йилнинг февралида Европарламент аҳоли ривожланишини акс эттириш мақсадида депутатлар сонини яна кўпайтириш таклиф қилинади. Ҳар бир мамлакат парламентларининг сони аҳоли сонига мутаносиб равишда квота тамойилига мувофиқ белгиланади.
Энг кўп парламент мандати Германияда, энг ками эса Кипр, Мальта ва Люксембургда.
ЎзА