Ўзбекистон “Aдолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва тушунтириш бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, шаҳар ва туман  Кенгаши раислари, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этди.

“Aдолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини партия фаолларига, кенг жамоатчиликка етказиш ва тушунтириш бўйича масъулларга тегишли вазифалар берди. Қайд этилганидек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони асосида Янги таҳрирдаги Конституцияни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи навбатдаги устувор вазифаси этиб белгиланди.

Тадбирда шунингдек “Aдолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев янги таҳрирдаги Конституция ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини мустаҳкамлашга, фаол фуқаровий позициясини оширишга қаратилганлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида иштирокчилар мавзу бўйича саволларига жавоб олди.


Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА