АҚШ Президенти Жо Байден Япониянинг Хиросима шаҳрида 19-21 май кунлари бўлиб ўтадиган “Катта еттилик” саммитида Американинг федерал қарзи бўйича дефолт бўлиши мумкинлиги вазиятига қарамай иштирок этишини айтди. Шу билан бирга, у мамлакатни тарк этмаслиги эҳтимоли жуда кам эканини тан олди.
Оқ уй матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Японияга бориш тараддудини кўрмоқда.
Президентнинг ўзи “G-7” саммитида қатнашиш нияти борлигини аниқ айтди.
“Дефолт туфайли бормай қолиш эҳтимоли ҳам бор, агар муаммо ижобий ҳал қилинган тақдирда мен, албатта, саммит ишида қатнашаман”.
Байден кеча Оқ уйда Конгресс раҳбарлари, жумладан, Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти ва Сенатдаги озчиликлар етакчиси Митч Макконнелл билан учрашган. Улар мамлакатда давлат қарзи чегарасини оширишни муҳокама қилганлар.
Президент учрашувдан мамнун қолганини айтиб, “биз учрашувларни давом эттирамиз”, деган.
ЎзА