ФОТОРЕПОРТАЖ
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан эрта тонгдан Нукус шаҳридаги Хотира майдонида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Нукус шаҳар ҳокимлиги, вазирликлар, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.
Тадбир аввалида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев
бошчилигида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жонини фидо қилган юртдошларимиз хотираси ёдга олинди.
Сўнг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари хонадонларига йўқловлар уюштирилиб, уларга яна бир карра иззат-икром кўрсатилди. Давлатимиз раҳбарининг фармони асосида республика ҳудудида умргузаронлик қилаётган 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар тантанали тарзда топширилди.
Шунингдек, фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Республиканинг барча туман ва шаҳарларида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА