9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “Шараф лентаcи”ни улашиш акцияси ўтказилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими мутахассисларининг таъкидлашича, акция доирасида шаҳар ва туманларнинг аҳоли гавжум жойларида, савдо мажмуалари, хиёбонлар, Хотира майдонлари, жамоат транспортлари ва бошқа ҳудудларида аҳолига, ҳайдовчи ва йўловчиларга шараф ленталари тарқатилди. Шунингдек, байрам тадбирлари давомида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз кексалар, кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири