ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада жами 30 га яқин савдо растаси харидорларга хизмат кўрсатмоқда. Сотувчи ва харидорлар учун барча қулайликлар яратилган.
Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мақбул нархда тақдим этилаётгани шаҳар аҳолисини мамнун этмоқда.
Байрам ярмаркасида Элликқалъа, Тахиатош тумани фермер хўжаликлари ўз маҳсулотлари билан фаол қатнашмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА