Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг маълум қилишича, Истанбулда унинг тарафдорлари уюштирган митингда 1,7 миллион киши иштирок этган.
Туркияда Президент ва парламент сайловлари 14 майда бўлиб ўтади. Давлатнинг амалдаги раҳбари Режеп Таййип Эрдоғанга асосий рақиб сифатида мухолифатчиларнинг «Халқ альянси» етакчиси Камол Қиличдорўғли ҳисобланади. Шунингдек, сайловда «Memleket» партиясидан Муҳаррам Инже ва «Ata» альянсидан Синан Оган ҳам иштирок этмоқда. Агар 14 майда ғолиб аниқланмаса, иккинчи тур 28 майда бўлиб ўтади, дейилади хабарда.