Туркиянинг Судандаги элчиси Исмоил Чобанўғлу автомобилининг ўққа тутилиши оқибатида ҳеч ким жароҳатланмади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлига таяниб, “Анадолу” агентлиги хабар берди.
“Элчининг машинаси ҳаракатланаётган пайтда ўққа тутилди, ҳеч ким жароҳатланмади. Фақат автомобилга шикаст етган”, деди у.
Вазир Судандаги мавжуд вазият муносабати билан Туркия элчихонасини Хартумдан вақтинча хавфсизроқ жойга – Порт Суданга қўчиришга қарор қилинганини маълум қилди.
Дипломатик ваколатхона ходимлар эвакуация қилинган.
Аввалроқ Судан тезкор кучлари мамлакат Қуролли кучларини Туркия элчисининг автомашинасига ҳужум учун айблаб чиққан эди.
ЎзА