Полиция Лондонда Карл III нинг тож кийиш маросимида жамоат тартибини сақлаш вақтида 52 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Skotland-Yard” полиция маҳкамасининг матбуот хизмати хабар берди.

“Безорилик, тартиббузарлик, осойишталикни бузиш ва жиноятни амалга ошириш мақсадида тил бириктириш, диний ҳақорат, ноқонуний равишда пичоқ олиб юриш каби жиноятлар содир этганликлари учун жами 52 киши қўлга олинди. Уларнинг барчаси вақтинча ҳибсда сақланади”, дейилади хабарда.

Ҳибсга олинганлар орасида монархияга қарши “Республика” гуруҳи аъзолари, жумладан, унинг раҳбари Грэм Смит ва “Нефтни тўхтатиш” жамоатга бўйсунмаслик кампаниясининг 18 аъзоси бор.

Британиянинг ҳуқуқ ҳимоячилари полиция ҳаракатларини ҳаддан ташқари шавқатсиз ва демократия учун хавфли прецедент яратиш, деб атадилар.

“Sky News” телеканали маълумотларига кўра, Смит ва “Республика” гуруҳининг беш аъзоси полиция уларни воқеа жойидан зудлик билан олиб кетмаслиги учун микроавтобусда фаоллар устунлар, панжаралар ва бошқа жиҳозларга ўзларини боғлаш учун фойдаланиладиган кишанлар ва қалин симлар олиб юргани сабабли қўлга олган.

Шанба куни Лондон кўчаларини ўн ярим минг полициячи қўриқлади.

ЎзА