Ижтимоий тармоқларда “Шўртан газ-кимё» мажмуасида таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан босимнинг маълум муддатга пасайиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур хабарлар юзасидан Энергетика вазирлиги қуйидагича муносабат билдирди:

Ҳозирда қувурларда газ босими бир маромда бўлиб, республикамиз, хусусан, водий вилоятларида газ шохобчаларининг фаолиятини чеклашга ҳеч қандай асос мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг талабига нисбатан 10-15 фоизга кўп табиий газ етказиб берилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, айрим газ шохобчалари фаолиятида ноқонуний ҳолатлар, давлат ва истеъмолчилар манфаатларига зарар етказилаётгани аниқлангани, ҳозирда текшириш ишлари олиб борилаётгани боис улар фаолияти вақтинча тўхтатилган».

Н.Зиёдуллаева, ЎзА