Президент Жо Байден маъмурияти фаолият бошлаган даврдан буён АҚШнинг Украинага кўрсатган жами ҳарбий ёрдами қиймати 36,4 миллиард доллардан ошди, деб маълум қилди Пентагон.
“Байден маъмурияти ўз фаолиятини бошлагандан буён Қўшма Штатларнинг Украина хавфсизлиги учун кўрсатган ҳарбий ёрдами қиймати 36,4 миллиард доллардан ошди”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, хабарда таъкидланишича, Россия махсус ҳарбий амалиёт бошлаган, яъни 2022 йил 24 февралдан кейин АҚШнинг Украинага кўрсатган ҳарбий ёрдами 35,7 миллиард долларни ташкил этган.