Биламизки, кўчмас мулк, ер билан боғлиқ бўлган масалаларда коррупцион хавфнинг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича бутун дунёда кўплаб ҳаракатлар амалга ошириб келинади. Ушбу йўналиш бўйича халқаро ташкилотлар ташкил этилган ва улар томонидан дастурлар, стандартлар ишлаб чиқилган.

Юртимизда ҳам бу борада кенг кўламли ислоҳотлар қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори асосида Кадастр агентлиги тизимида илк маротаба Коррупцияга қарши курашиш тузилмаси ташкил этилди.

Эътиборли томони шундаки, ушбу йўналиш ҳодимлари тўғридан-тўғри раҳбарга бўйсуниши ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ишлаши белгиланди.

“Cert international” ташкилоти томонидан 2022 йилнинг 7 декабрь ҳамда 6-8 апрель кунлари ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича аудиторлик текшируви ўтказилди. Текширув натижасига мувофиқ Кадастр агентлиги марказий аппарати ISO 37001:2016 халқаро сертификатига лойиқ, деб топилди. Ушбу сертификат бугун «CERT Academy Group» халқаро тренинг компанияси раҳбари Марат Хабибулин томонидан топширилди.

М.Қосимова, ЎзА