АҚШ Давлат котиби ва Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливаннинг яқин ҳафталарда Саудия Арабистонига ташрифи режаланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги Қўшма Штатлар маъмуриятидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Айтилишича, Салливан келаси ҳафтадаёқ ар-Риёдга сафарни амалга ошириши мумкин. Унинг саудиялик, Бирлашган Араб Амирлиги ва ҳиндистонлик ҳамкасблари билан учрашиши кутилмоқда.
Ташриф доирасида Салливан Валиаҳд шаҳзода Саудия Арабистони Бош вазири Муҳаммад бин Салмон ол Сауд билан музокаралар ўтказади.
Блинкеннинг Саудияга ташрифи кейинги ойга режаланмоқда, дейилади хабарда.
АҚШ маъмурияти вакилларининг сафарлари давомида асосан нефть қазиб олиш, уни сотиш ва минтақа транспорт инфратузилмасини ривожлантириш сингари мавзулар муҳокама қилинади.
ЎзА