АҚШ Федерал захира тизими раҳбари Жером Пауэлл мамлакат банк секторидаги вазият барқарор эканини таъкидлади. У ушбу фикрини АҚШнинг First Republic Bank (FRB) банки акциялари арзонлашиб кетиши шароитида бидириб, марказий банк бозордаги вазиятни мониторинг қилиб боришда давом этаётганини таъкидлади.

“АҚШ банк тизими кучли ва барқарорлигича қолмоқда. Биз соҳада кузатилаётган вазиятни мониторинг қилиб боришда давом этамиз”, – деди у чоршанба куни журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда.  

Пауэллнинг қўшимча қилишича, марказий банк мониторинг олиб боришидан мақсад келгусида америка банкларининг таназзулга учрашишига йўл қўймаслик.

First Republic Bank инқирозга учрашидан аввал қарийб 230 миллиард долларлик активларга ва 10 миллиард доллар атрофида депозитларга эга эди.