Айни кунларда Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳар ташқи алоқалар қўмитаси раиси Евгений Григорьев бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов бошчилигидаги вазирлик мутасаддилари Санкт-Петербург шаҳар маъмурияти делегацияси билан учрашув ўтказди.

Унда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада манфаатли алоқаларнинг ривожланиш истиқболлари хусусида сўз юритилди.

Учрашувда ёшларга оид ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида икки томонлама ҳамкорлик ҳолати, келгуси режалар, ўтказиладиган тадбирларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Т.Рўзиев, ЎзА