Давлатимиз раҳбарининг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш, аҳолининг байрамни юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Оролбўйида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги, “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти, прокуратура билан ҳамкорликда кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилди. 3-сектор тасарруфидаги “Жайҳун” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган ярмаркадан кўзланган мақсад савдо расталарини асосий турдаги озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, аҳолига янада қулай шароит яратишдан иборат.

Байрам кунларида жойларда кўчма савдо ярмаркалари давом этмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА