Мамлакатимизда шу йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумга ҳам оз фурсат қолмоқда.

Куни кеча овоз берувчи фуқароларни биометрик идентификация қилиш тизимини тажриба-синов тариқасида айрим референдум участкаларида жорий этиш учун МСК томонидан семинар-тренинг ўтказилди. Мазкур биометрик идентификация қурилмалари илк бор 14-Тошкент шаҳар референдум округининг 50 та участкасида тажриба-синов тариқасида жойлаштирилмоқда.

Шунингдек, чет элда юрган ватандошларимиз учун Google харитасида мамлакатимизнинг хориждаги референдум участкалари манзиллари киритилган бўлиб, фуқароларимиз ундан референдум ўтказиладиган 55 та участка ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.

Бу ҳақда батафсил ЎзАнинг «YouTube» каналида танишишингиз мумкин.

Ў. Алимов, Д. Ёқубов (видео), ЎзА