Хитой БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг халқаро молия иститутларини ислоҳ қилиш бўйича илгари сурган таклифини қўллаб-қувватлайди, деб баёнот берди БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида Хитойнинг ушбу халқаро ташкилотдаги доимий вакили Чжан Цзюнь.

РИА Новости ёзишича, Чжан Цзюнь – “Биз бош котиб Гутерришнинг халқаро молия муассасалари ислоҳ қилинишига қаратилган  таклифини қўллаб-қувватлаймиз.  Глобал бошқарув тизимини яхшилаш учун зудлик билан ҳаракат қилиш керак”, – деган.