Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, жорий йил 2 апрель куни барча ҳудудларда кимё ва физика фанларидан миллий сертификат учун тест синовлар бўлиб ўтди.

Имтиҳонлар ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ташкил этилиб, унда 2  минг 64 нафар талабгор иштирок этди. 10 нафар талабгор эса тартиб-қоидани бузгани учун тест синовидан четлатилди.

Тест синови натижалари йигирма иш куни ичида эълон қилинади ва энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон сертификат тақдим этилади.

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича  60 фоиздан 86 фоизгача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл ҳамда  86 фоиз ва ундан юқори — максимал балл берилади.

ЎзА