Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  вақти-вақти билан  ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  вақти-вақти билан  ёмғир ёғади.  Навоий вилоятида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига  15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи  15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан секундига  15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи  18-23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғди, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига  15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар  

4-7 апрель кунлари Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.

4 апрель куни тоғолди ва тоғли туманларда сел келиши хавфи бор.

ЎзА