Бугун, 27 март куни КХДРнинг иккита баллистик ракетаси, тахминан, 350 км йўл босиб, Япон денгизига, кун чиқар юртнинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига келиб тушган. Парвоз баландлиги 50 километрни ташкил этган. Бу ҳақда Япония Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик баёнотига кўра, “қурилма ўзгарувчан траектория бўйлаб йўналтирилган”.

Ракеталар балиқ овлаш кемаларига зиён етказмаган.

“Yonhap” агентлиги Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, тадбир Хванхэ-Пукто провинцияси Чунхва туманидан амалга оширилганини ёзди. Нашр тахминига кўра, бу ҳаракат АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма ҳарбий машқига қарши норозилик бўлиши мумкин.

Бу йил бошидан бери КХДР томонидан учирилган ўнинчи ракета.

ЎзА