Туркманистонда қурилаётган янги Аркадағ шаҳри (Туркманистон халқи собиқ Президент Гурбангули Бердимуҳамедовни шундай аташади) давлат мақомига эга бўлган шаҳар мақомини олди. Жума куни “Нейтральный Туркменистан” газетасида эълон қилинган “Аркадағ шаҳри тўғрисида”ги қонунда шу ҳақда айтилади.
“Аркадағ шаҳри учун алоҳида ҳуқуқий мақом – давлат аҳамиятидаги шаҳар мақоми белгиланади. Аркадағ шаҳрининг ҳуқуқий мақоми Туркманистон Конституциясига асосланади ва Туркманистоннинг амалдаги Қонуни ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланади», – дейилади ҳужжатда.
Таъкидланишича, шаҳарнинг ҳуқуқий мақоми унинг маъмурий ҳудудий бирлик сифатида алоҳида аҳамиятга моликлигини билдириб, мамлакатнинг муваффақиятлари ҳамда унинг узоқ муддатли истиқболи ва тараққиёти билан белгиланади.