Туркия мухолифати етакчиси, президентликка номзод Камол Қиличдорўғли 14 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида биринчи турда ғалаба қозонишини кутаётганини айтди.

“Сайловлар биринчи турда тугайди. Фуқаролар сайловга боради ва ўз иродасини кўрсатади. Улар жамиятда ўзгаришлар бўлишини истайди”, деди мухолифат етакчиси “Halk TV”даги чиқишида.

Қиличдорўғли сайловлардаги ғалабасидан сўнг ҳозирги ҳашаматли давлат раҳбари саройини университетга ўтказиб беришга ёки илм-фан марказига айлантиришга ваъда берди.

У давлат етакчиси Режеп Таййип Эрдоғанни янги президент саройи қуриш учун 350 миллион долларга тушгани учун бир неча бор танқид қилган.

Мухолифат етакчиси, шунингдек, аёлларнинг ҳукуматдаги вакиллиги сонини ошириш режасини маълум қилди ҳамда Истанбул ва Анқара ҳокимлари Экрам Имомўғли ва Мансур Явашни вице-президент этиб тайинлаш ниятини тасдиқлади.

Қиличдорўғли ва Эрдоған сайловларда асосий рақиб ҳисобланади.

Туркияда аввалги президентлик сайловлари 2018 йил 24 июнь куни бўлиб ўтган, Эрдоған ўшанда 52,06 овоз тўплаб, ғалаба қозонган эди.

ЎзА