Бирлашган Араб Амирликларининг Шариат фатвоси кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форуми раиси Абдуллох бин Байя Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда “WAM” ахборот агентлиги маълум қилди.
Тадбирда фатво бериш билан боғлиқ тартибсизликни назорат қилиш, фатвонинг воқеликка алоқадорлиги моделини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз борди.
М.Комилов БАА ва Ўзбекистон муносабати сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилганини, келгусида тажриба алмашиш, малака ошириш орқали диний ва академик ҳамкорликни ҳам янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Мулоқот якунида Абдуллоҳ бин Байя делегациямиз аъзоларига Тинчлик форуми ва Исломий фатво кенгашининг қатор нашрларини тақдим этди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА