Германиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари пул ювиш бўйича хизмат кўрсатувчи йирик “даркнет” фаолиятига нуқта қўйди. Мусодара қилинган биткоинлар рекорд даражада кўп, яъни 44 миллион еврони ташкил этган, дейилади ГФР федерал жиноят полицияси бошқармаси тарқатган баёнотда.
“Франкфурт-на-Майне бош прокуратурасининг кибержиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (ZIT) ҳамда Федерал жиноятлар полицияси бошқармаси биргаликда чоршанба куни Германияда жойлашган дунёдаги ChipMixer крипто-микшер айланмаси бўйича дунёда энг йирик ҳисобланган сервер инфратузилмасини мусодара қилди”, – дейилади хабарда.
Етти терабайт ҳажмидаги маълумотлардан ташқари, яна тахминан 44 миллион евролик биткоинлар ҳам мусодара қилинди. Бу Федерал жиноятлар полицияси томонидан мусодара қилинган энг йирик криптовалюта ҳисобланади.
ChipMixer 2017 йилдан буён фаолият кўрсатаётган сервис ҳисобланиб, жиноят йўли билан орттирилган маблағларни яшириш учун яратилган. Мазкур сервис мижозларига тўлиқ махфийлик кафолатини беради.
Айрим ҳисоб-китобларга кўра, ChipMixer ўзининг фаолияти давомида тахминан 2,8 миллиард еврога баҳоланадиган криптоактивларни ювишга ёрдам берган.