Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифи якунланди.
Ташрифнинг биринчи кунида давлатимиз раҳбари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.
Бугун Боку шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракатининг саммити бўлиб ўтди. Унда Президентимиз нутқ сўзлаб, қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди, тадбир доирасида иштирокчилар билан мулоқот қилди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ташриф доирасидаги тадбирлар якунига етгач, Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президентимиз Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.