Жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали зилзила юз берди.
Ер силкиниши оқибатида мамлакатда 6 мингдан зиёд иншоотлар вайрон бўлган.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда.
Бугунгача Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари томонидан жами 11 нафар жабрланган ва 33 нафар ҳалок бўлганлар вайроналар остидан чиқарилган.
Туркия жанубий вилоятларида 13 миллиондан ортиқ одам жабр кўрган.