2023 йил 1 январь ҳолатида Россия аҳолиси 146,424 миллион кишини ташкил этди, бу аввалги йил билан таққослаганда 555 минг кишига кам, дейилади «Синьхуа» агентлигининг Росстат маълумотларига таяниб берган хабарида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда шаҳар аҳолиси 109,6 миллион кишини ташкил этади, қишлоқда эса 36,8 миллион киши яшаши таъкидланмоқда.

Марказий федераль округда 40 миллион киши яшамоқда, улардан 13 миллиони Москвада истиқомат қилади. Шимоли-ғарбий федераль округида 13,6 миллион киши доимий яшайди, қарийб 5,6 миллион киши Санкт-Петербург шаҳри аҳолиси ҳисобланади.

Россияда ҳозирги пайтда аҳолиси миллион кишидан ортиқ шаҳарлар сони 16 тага етган. Уларнинг энг йириги Москва, Санкт-Петербург ва Новосибирск шаҳарлари ҳисобланади.