Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26 январь куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга жўнаб кетди.

Аввал хабар берганимиздек, икки мамлакат етакчиларининг учрашувлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган.

Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

ЎзА