“Туркмангаз” давлат компаниясининг маълум қилишича, 2023 йил 21 январдан Туркманистон Ўзбекистонга газ беришни қайта тиклади.

2023 йил 12 январь куни “Галканиш” газ конида авария ҳолати қайд этилган ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш тўхтатилган эди.

Ўзбекистон “Дарялик” газ ҳисоблаш тармоғи орқали кунига 16 миллион  метр метр табиий газни Туркманистондан импорт қилаётган эди, деб  маълум қилди «Ўзтрансгаз» АЖ матбуот хизмати.

 

ЎзА