“CARE”, “Save the Children” ва «Халқаро қутқарув қўмитаси» каби ноҳукумат ташкилотлар уларнинг аёл ходимлари ўз фаолиятини бемалол давом эттириши мумкинлиги тўғрисида “Толибон”дан кафолат олганини маълум қилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар қилди.

Кеча Иқтисодиёт вазирлиги вакили Абдул Рахмон Хабиб Афғонистон жамияти шунча уринишига қарамай, тиббиёт соҳасини унда ишлайдиган аёлларсиз уддалай олмаслигини маълум қилган. Чунки, улар бошқа аёллар ва тўйиб овқатланмайдиган болаларга ғамҳўрлик қилади.

БМТ маълумотларига кўра, Афғонистоннинг 38 миллион аҳолисининг қарийб ярми очликдан нобуд бўлмоқда. Улардан уч милиони-болалардир.

Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА