Гондурас ҳукумати Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида қаҳва экспортчи мамлакатлар ташкилотини тузишни таклиф этди, деб маълум қилди мамлакат Президенти Сиомара Кастро.
«Биз Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида қаҳва экспортчи мамлакатлар ташкилотини (ОРЕС) тузиш таклифини илгари сурмоқчимиз ва шу йўл билан дунё бозорида адолатли нарх бўйича рақобатлашиш ниятидамиз», – деб ёзди у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Гондурас қаҳва ишлаб чиқариш бўйича Америкада Бразилия ва Колумбидан кейнги учинчи йирик мамлакат ҳисобланади. Дунё бўйича эса бешинчи ўринни эгаллайди, мамлакатнинг аксарият ҳудудида фермерлар қаҳва етиштириш билан шуғулланади.
2021-2022 йилда Гондураснинг қаҳва экспорти олти миллион қопдан ошди. Мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги ялпи ички маҳсулоти ҳажмида қаҳва тахминан 38 фоизни ташкил этган.