Синьхуа агентлиги ахборот беришича, ўтган йил Хитой ва Россия ўртасидаги савдо ОТБ айланмаси 29.3 фоизга ошган. Бу 190.27 миллиард долларни ташкил этади.
Жумладан, Хитой товарларининг Россияга экспорти ҳажми 12.8 фоизга – 76.12 миллиард долларга ошган. Россия товарларининг Хитойга импорт ҳажми эса 43.4 фоизга ортиб, қарийб 114.15 миллиард долларга етган.
Статистикалар Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармаси расмий веб-сайтида эълон қилинган маълумотларга асосланиб, тақдим этилган.
ЎзА