Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси, республикачи Майкл Маккол Давлат департаментидан қонунчиларга 2021 йилда Афғонистон қўшинлар олиб чиқилишига оид ҳужжатларни тақдим этишни сўради. Бу ҳақда “CNN” хабар берди.

Маккол давлат департаментига 26 январгача сўровга жавоб бериш имкониятини берган ва жавоб бўлмаса, судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилган.

Давлат департаменти Бош котиби Энтони Блинкенга мурожаатида Маккол Президент Жо Байден даврида Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш мавзуси муҳокама қилинган барча идоралараро учрашувлар рўйхатини тақдим этишни сўраган.

Шунингдек, у АҚШ вакилларининг 2021 йил январидан бери “Толибон” ҳаракати аъзолари билан барча музокаралари ҳақида маълумот беришни талаб қилган.

 

ЎзА