Россия Федерациясидаги Ф.М.Достоевский номидаги Омск давлат университети ректори, профессор С.Замятин ва Омск таълим вазири Т.Дернова Навоий давлат педагогика институтига келди.

Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Я.Душанов, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази раҳбари Ф.Рўзиқулов ва институт раҳбарияти, кафедра мудирлари томонидан олийгоҳда ёшларни замон талаблари асосида билим олиши учун яратилган шароитлар, илмий салоҳият, дарслик ва ўқув қўлланмалари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш, талабалар, педагоглар алмашинувини таъминлаш, ҳамкорликда анжуманлар, конференциялар ўтказиш  бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Айни вақтда Навоий давлат педагогика институти ўндан ортиқ халқаро университетлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

 

А.Бўриев, ЎзА