CentralAsia. Тошкентдаги АҚШ элчихонасида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмопрогноз мониторинг республика марказига қарийб 1 минг килограммга яқин ускуналар тақдим этилди.

Дипломатик ваколатхонанинг матбуот хизматидан маълум қилишларича, Сейсмопрогноз мониторинг республика маркази Калифорния университети ҳамда сейсмология бўйича тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда яқин ойларда Жиззах вилоятининг Қорасой шаҳрида доимий сейсмик станция ўрнатади. Калифорния университети ва NSF жамғармаси сейсмик маълумотларни ёзиб олиш учун ускуналарни станцияга ўрнатишга ёрдам кўрсатади ҳамда станциядан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича ўқишларни ташкил қилади.